Неймар мавсумни қайси жамоада бошлашни ҳал қилди

  • 22 июль, 2022, 22:17
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ёзги трансферлар вақтида Неймарнинг ПСЖдан кетиши ҳақида турли хабарлар тарқалди. Бунга сабаб қилиб, бразилиялик юлдуз клуб раҳбарияти билан келиша олмай қолгани кўрсатилди.

Tecno

Клуб мутасаддилари 30 ёшли ҳужумчининг хизматини турли клубларга таклиф қилгани ҳақида ҳам маълумотлар чиқди.

L'Equipe нашрининг таъкидлашича, Неймар келаси мавсум ҳам ПСЖда қолишини уқтирган. У жаҳон чемпионати олдидан жамоасини янгиламоқчи эмас. Бундан ташқари, машҳур юлдуз шартномасининг сўнгги кунигача Парижда қолмоқчи.

Неймар ҳар йили 50 миллион евро атрофида маош олади. Жаҳон футболида бу каби катта харажатларни кўтарадиган клуб топиш қийин. Шунга Неймарнинг бозори чаққон эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!