Неймар Бразилия терма жамоасидан чиқарилганини муносабат билдирди

BEPUL PROPAN

“Сантос” ҳужумчиси Неймар бир ярим йиллик танаффусдан кейин Бразилия терма жамоасининг навбатдаги йиғинига таклиф этилган ва Колумбия ҳамда Аргентина билан бўладиган расмий учрашувларга тайёргар кўриши керак эди.

Бироқ терма жамоа мураббийлар штаби тиббиёт ходимлари хулосасига кўра, 33 ёшли юлдузни таркибдан чиқарди.

Неймарнинг ўзи бу ҳолатга қуйидагича изоҳ берди.

- Бу масала бўйича суҳбатимиз узоққа чўзилди. Ҳамма мен терма жамоага қайтишни қанчалар кучли хоҳлаганимни яхши билади. Бироқ биз таваккал қилмасликка ва жароҳатдан тўлиқ қутилиб, янада яхшироқ тайёрланишга келишиб олдик.

Бу жараённинг бир қисми холос. Мени қўллаб-қувватлаб турган ҳаммага миннатдорлик билдираман, - деди Неймар.

Неймар Бразилия терма жамоасидаги охирги учрашувини 2023 йилнинг 18 октябрида ўтказган. Ана шу куни Уругвай терма жамоаси билан бўлган беллашувда ҳужумчи оғир жироҳат олган эди. Ўша жароҳат туфайли Неймар “Ал-Ҳлол”да ўйнай олмади. Неймар ҳали ҳамон ўша жароҳат таъсиридан азият чекиб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!