
Неймар "Барселона"га қандай шарт қўймоқда?
ПСЖ ҳужумчиси Неймар яна "Барселона"га қайтишни истамоқда. Sport.es нашри тарқатган хабарга кўра агар каталонияликлар унинг трансфери бўйича таклифни яхшилашмаса у ўзининг “Барселона”га қайтиш истаги борлигини омма олдидан эълон қилмайди.
Ўз навбатида “кўк-анор ранглилар” эса бразилиялик футболчини 2017 йилда жамоадан кетгани учун мухлислардан узр сўрашини хоҳламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Неймар 2017 йил ПСЖга 222 млн евро эвазига кўчиб ўтган эди. “Барселона” эса айни дамда парижликлардан уни кейинчалик 190 млн евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқи билан 1 йилга ижарага олишмоқчи.
Фикрлар