"Navruz Cup-2022". 1 та чипта билан 2 та ўйинни кўришингиз мумкин, нархи эса...

  • 23 март, 2022, 14:22
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, Наманганда 25 ва 29 март кунлари "Navruz Cup-2022" халқаро мусобақаси бўлиб ўтади.

Tecno

Мазкур турнирнинг 25 март куни бўлиб ўтадиган ўйинлари учун чипталар бугундан сотувга чиқди.

Чипталар нархи 2 ва 21-секторлар учун 50 000 сўм, бошқа барча секторларга эса 30 000 сўм этиб белгиланган.

чипталар

Асосийси, битта чипта харид қилиб, 25 март кунги 2 та ўйин, яъни, Уганда - Тожикистон ҳамда Ўзбекистон-Қирғиз Республикаси терма жамоалари ўртасидаги учрашувларни бевосита стадионда томоша қилиш имкониятига эга бўласиз.

Чипталар Наманган шаҳридаги "Марказий" ўйингоҳ, "Камолот" боғи, "Чорсу" ва "Сардоба" даҳаларидаги кассаларда сотилмоқда.

Чипталарни харид қилинг ва миллий терма жамоамизни бевосита стадионда қўллаб-қувватланг, азиз мухлислар!                                         

"Навбаҳор" ПФК матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Бахтийор Бобойиб
23/03/2022 14:42
Уганда б.н Узбекистан уйнамайдими