
"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида биринчи бўлиб гол урса ҳам якунда "Қўқон-1912"га ютқазди
Бугун "Навбаҳор" клуби Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган Қаршининг “Насаф” жамоасига қарши кечадиган ўйинга жиддий тарзда ҳозирлик кўриш мақсадида назорат-синов баҳсида майдонга тушди.
Футболчиларнинг ўйин амалиётларини ошириш, карантиндан кейинги машғулотларда ўрганилган назарий билимларни амалда синаб кўриш мақсадида Қўқоннинг “Қўқон-1912” жамоасига қарши учрашув ўказилди.
“Қўқон - 1912” – “Навбаҳор” ўйини Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳда карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда мухлисларсиз ташкил этилди.
Беллашувда ҳисобни "лочинлар" очган бўлса-да, кейинчалик мезбонлар 2 марта гол уриб, ғалаба қозонишди.
Ўртоқлик учрашуви
“Қўқон-1912” – “Навбаҳор” – 2:1 (0:1)
Голлар: Шоҳназар Норбеков (48), Аваз Маматхўжаев (78) - Аббос Ғуломов (25).
"Қўқон-1912": 21. Музаффар Абдуллаев, 3. Бобур Акбаров, 7. Шоҳназар Норбеков, 9. Суҳроб Бердиев, 10. Қувондиқ Рўзиев, 15. Ойбек Рустамов, 23. Александр Мерзляков, 33. Иван Йосович, 13. Сардор Азимов, 70. Мурод Холмуҳаммедов, 91. Якуба Бамба.
Захира: 1. Ботирали Эргашев, 12. Муҳаммадали Собиров, 4. Собир Синдаров, 5. Жасур Ёқубов, 8. Суҳроб Нуруллоев, 11. Отабек Ҳайдаров, 14. Авазхон Маматхўжаев, 19. Хамидилло Абдуҳамидов, 20. Иқбол Маликжонов, 44. Шодиёр Ҳожиматов, 22. Муҳаммаданас Ҳасанов, 99. Бек Абдуллаев, 69. Филип Райевац.
“Навбаҳор”: 1. Ўткир Юсупов, 7. Азимжон Аҳмедов, 8. Иван Соловьёв, 10. Азизбек Турғунбоев, 11. Ислом Исоқжонов, 15. Обид Жўрабоев, 19. Мирзоҳид Ғофуров, 22. Игорь Голбан, 27. Ислом Рашидхонов, 28. Хуршид Мухторов, 70. Аббос Ғуломов.
Захира: Тоҳир Шамшиддинов, Руслан Волов, Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, Амирбек Жўрабоев.
Comments