"Навбаҳор" - "Сўғдиёна" учрашуви қандай ўтди? Ўйин шарҳи

CHERY AUTO

Бугун Намангандаги "Марказий" ўйингоҳнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу маросимда вилоят ҳокими, вилоят футболи раҳбари Ҳайрулла Бозоров томошабинларни Намангандаги илк ўйин билан табриклар экан қуйидаги фикрларни ҳам билдириб ўтди.

Tecno

- Барчани вилоятимиздаги илк учрашув билан табриклайман. Ушбу стадион қайтадан ФИФА талаблари асосида таъмирдан чиқарилди. Ўйингоҳ ёнида жамоа машғулотлар ўтказиши учун 6200 ўринга мўлжалланган майдонни ҳам бугун фойдаланишга топширдик.

Франциянинг "Лион" клуби билан ўзаро ҳамкорлик борасида келишувга эришилди. Қолаверса, "Лион" клуби билан Наманганда ўртоқлик ўйини ўтказилади, - деди Ҳайрулла Бозоров.

5111556982963

Бевосита ўйинга тўхталадиган бўлсак, учрашувда майдон эгалари устунликка эришишди.

Остон Ўрунов чап қанотдан рейд уюштирди. Уни “Сўғдиёна” клуби вакили жарима майдони чизиғи олдида йиқитди. Белгиланган стандартдан тўпни дарвозага Славко Лукич ажойиб тарзда жойлаб қўйди.

Ўтказиб юборилган голдан сўнг жиззахликлар босим қилиб, ўз омадларини рақиб дарвозаси атрофидан излашди. Бироқ Улуғбек Бақоев шогирдлари охирги ҳужумни якунлай олишмади.

Ҳужумга ўтган мезбонлар орадан кўп вақт ўтмай муваффақиятга эришишди. Мирзоҳид Ғофуров чап қанотдан оширган тўпни Александр Касьян боши билан тўрга йўллади.

Рақиб посбонининг нозик жойини топиб олган Касьян 31-дақиқада Соловьёв узатган тўпни яна боши билан дарвозанинг пастки бурчагига жойлади.

Биринчи тайм охирларида Касья яна гол урганди. Аммо қанот ҳаками уни ўйиндан ташқари ҳолатда эканлигини маълум қилди.

1631556983072

Иккинчи бўлим охирида меҳмонлар битта гол уришди ва учрашув 3:1 ҳисоби билан якунланди.

Шу тариқа, “Навбаҳор” бу мавсумдаги ўз майдонидаги илк учрашувда зафар қучди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Mansurbek
04/05/2019 21:10
O‘yin yahshi o‘tdi lekin Sug‘diyona himoyachisining Nabahor o‘yinchisiga nisbatan qo‘polligi hunuk bo‘ldi. Ham o‘yin qoidasini buzib ham boshini ezgani juda hunuk ish. Balki hakam ko‘rmagandur lekin fudbo‘lchini o‘zi bunday ish qilmasligi kerak ahir o‘ziga o‘g‘shagan u ham ota onaning farzanddi.
Ronaldo Junior
04/05/2019 21:29
Kasyan topurar bo`lib oldi