"Наполи" "Лацио"нинг собиқ футболчисини яна А Серияга қайтармоқчи

  • 9 апрель, 2020, 20:50
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Лондоннинг "Вест Хэм" клуби ярим ҳимоячиси Фелипе Андерсон яна Италияга қайтиши мумкин. Бу ҳақда Corriere dello Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, 26 ёшли бразилиялик футболчига “Наполи”дан жиддий қизиқишлар пайдо бўла бошлаган. Неаполликлар уни яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида сотиб олишмоқчи.

Айтиш керакки, Андерсон учун А Серия бегона эмас. У “Вест Хэм”га ўтгунича “Лацио” сафида 5 мавсум ҳаракат қилган.

Фелипе Андерсон жорий мавсум “болғачилар” таркибида 24 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 5 та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди. Унинг лондонликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!