"Наполи" асосий ҳужумчиси билан келишиб олди

  • 15 апрель, 2020, 20:28
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Италиялик ҳужумчи Лоренцо Инсинье "Наполи" билан амалдаги шартномасини узайтиради. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, 28 ёшли футболчи ва “Наполи” ўртасидаги музокаралар муваффақиятли якунланган. Энди томонлар 3 йиллик шартномага имзо қўйишса бас.

Инсинье “Наполи” сафида 2009 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум А Серияда 25 та ўйинда майдонга тушди ва 5 та гол ҳамда 6 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!