Наҳотки! “Манчестер Юнайтед” Неймарни сотиб олмоқчи

  • 28 июль, 2022, 16:33
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ПСЖ ҳужумчиси Неймар "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин. Инглиз клуби бразилиялик форвардни Криштиану Роналдуга ўринбосар сифатида кўрмоқда, деб хабар берди “The Mirror” нашри.

Tecno

Аввалроқ Неймар ПСЖда ҳафтасига тахминан 700 минг евро маош олиши ва унинг трансфер нархи 90 миллион еврога баҳолангани хабар қилинганди.

Париж клубида мураббий алмаштирилгач, Неймар “қизил-кўклар”ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар пайдо бўлди. Бироқ кейинроқ парижликлар бош мураббийи Кристоф Галтье бразилиялик футболчига тактик схемадан янги жой қидираётганини айтди.

Бошқа томондан, "Юнайтед" мавсумни Роналдусиз бошлаш эҳтимоли жуда юқори, шунинг учун клуб унга альтернатив қидирмоқда. Бразилиялик эса бу жой учун ажойиб номзодлиги айтилмоқда.

Неймар ўтган мавсум Лига 1 доирасидаги 22 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 13 та гол ва 6 та голли узатмани ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!