
МЮ Магуайрни олиб қоладиган бўлди
"Манчестер Юнайтед" Харри Магуайрнинг шартнома муддатини бир йилга узайтириш имкониятини ишга солмоқда ва 31 ёшли ҳимоячини 2026 йил июнигача клубда олиб қолади. Бу ҳақда "BBC" нашри хабар берди.
"Қизил иблислар" бош мураббийи Рубен Аморим футболчининг клубдаги тақдири ҳақида ўз фикрини билдирди.
- Биз бу имкониятни ишга соляпмиз ва Харри билан ҳамкорликни давом эттиришдан мамнунмиз. У етакчи сифатида ўзини такомиллаштириши керак. Сабаби, биз майдонда етакчиларга эҳтиёж сезмоқдамиз, - деди Португалиялик мутахассис.
Маълумот учун, ҳимоячи жорий мавсум барча мусобақаларда 16 та ўйин ўтказиб, битта гол урган.
Фикрлар