МЮ жамоадан кетмоқчи бўлган футболчиси бўйича қарор чиқарди

CHERY AUTO

Ярим ҳимоячи Кобби Майну ёзги трансферлар ойнаси ёпилгунга қадар "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиш истагини билдирди. Ёш футболчининг бу қарорини тушуниш мумкин, у кўпроқ ўйин вақти оладиган жойда бўлишни хоҳлайди.

Tecno

Шу билан бирга, "Манчестер Юнайтед" Майнуни қўйиб юборишга тайёр эмас ва уни келажакда клуб учун муҳим футболчи бўлади деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Манчестер Evening News ёзмоқда. "Қизил иблислар" бош мураббийи Рубен Аморимнинг фикрича, 20 ёшли ярим ҳимоячи ўйинининг баъзи жиҳатларини яхшилаши керак, шундан сўнг у асосий таркибга кира олади.

2025/2026-йилги мавсумда Кобби Майну фақат бир марта Лига кубоги доирасида "Гримсби Таун"га қарши ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!