МЮ ҳужумчиси билан тезроқ хайрлашмоқчи

CHERY AUTO

Манчестер Юнайтед" вингери Алехандро Гарначо тез орада клубини ўзгартириши кутилмоқда.

Tecno

"Қизил иблислар" бош мураббийи Рубен Аморим аргентиналик футболчига умид қилмаяпти, шу боис Гарначо ёз бошидан буён ўзига янги клуб изламоқда изламоқда. Give Me Sport хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" июль ойи охиригача харидор топилишига умид қилмоқда. Айни пайтда Гарначога "Тоттенхем", "Челси" ва "Астон Вилла" клублари қизиқиш билдирмоқда. Манкунианликлар раҳбарияти 21 ёшли футболчини келажаги борасида тезроқ бир қарорга келишга чақирмоқда.

Гарначо якунланган мавсумда МЮ сафида 58 та ўйинда 11 та гол ва 10 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Transfermarkt талқинига кўра, футболчининг нархи 45 млн еврога тенг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!