
МЮ ҳам Эриксен учун курашга қўшилди
"Манчестер Юнайтед" клуби "Тоттенхэм" хавбеки Кристиан Эриксен учун курашга қўшилди.
Evening Standard нашрининг хабар беришича “қизил иблислар” 27 ёшли даниялик футболчини мавсумлар оралиғида сотиб олишга уруниб кўришмоқчи ва бунинг учун “шпорлар”га 70 млн евро таклиф қилишмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Эриксен учун шунингдек “Реал” Мадрид клуби ҳам жиддий кураш олиб бормоқда.
Маълумот учун, Кристиан Эриксеннинг “Тоттенхэм” билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган ва у ушбу келишувни узайтиришдан бош тортмоқда. У жорий мавсум 45та ўйинда майдонга тушди ва 9та гол ҳамда 17та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар