
МЮ "Челси" юлдузини сафга қўшиб олмоқчи
"Манчестер Юнайтед" "Челси" ярим ҳимоячиси Коул Палмерга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда "GiveMeSport" нашри хабар берди.
Манбанинг "The Independent" журналисти Мигел Деланига таяниб хабар беришича, МЮ ярим ҳимоячини ўз сафига қўшиб олишни истайди, бироқ, ҳозирча бунинг иложи йўқ. Сабаби, "Челси" футболчи билан хайрлашиш ниятида эмас.
Агар Палмер эркин агент бўлганида, "Юнайтед" унга таклиф беришга тайёр эди.
Маълумот учун, Коул жорий мавсумда АПЛнинг 32 та ўйинида иштирок этиб, 14 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.
Comments