МЮ "Барселона" футболчиси учун 80 миллион таклиф қилган

CHERY AUTO

"Барселона" ярим ҳимоячиси Фермин Лопес фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да давом эттириши мумкин.

Tecno

Журналист Себастен Видалнинг маълум қилишича, инглиз гранди 22 ёшли футболчи учун "кўк-анорранглилар"га тахминан 80 миллион евро таклиф қилган. Манбага кўра, молиявий қийинчиликлар фонида "Барселона"га бундай таклифни эътиборсиз қолдириш осон эмас, гарчи Лопеснинг ўзи ҳали келажаги борасида бир қарорга келмаган бўлса-да.

Ўтган мавсумда каталонияликлар тарбияланувчиси барча турнирлар ҳисобида 46 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 10 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Аввалроқ, Лопес янги мавсум старти олдидан "Барселона"ни тарк этмоқчи эмаслигини маълум қилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!