
МЮ 18 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди
"Манчестер Юнайтед" клуби ҳужумчиси Мэйсон Гринвуд “қизил иблислар” билан амалдаги шартномасини узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра 18 ёшли футболчи манкуанликлар билан 2023 йилга қадар тузилган шартномага имзо чеккан. Айтиш керакки, ушбу келишув томонлар розилиги билан яна бир йилга узайтирилиши мумкин.
Маълумот учун, Гринвуд “Манчестер Юнайтед” тарбияланувчиси ҳисобланади. У асосий жамоада жорий йил баҳорда “Кардифф”га қарши ўйинда дебют қилган эди. У жорий мавсум ҳозирча 6 та ўйинда майдонга тушди.
Фикрлар