Музаффар Раджабов яна бир масъулиятли лавозимни қабул қилиб олди!

  • 17 июль, 2023, 15:19
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Кеча 16 июль куни Бухоро шаҳрида ATF Championship ҳамда Open FC промоушенлари ҳамкорликда ажойиб жанг кечасини ташкил этишди. Мазкур оқшомга кўплаб мехмонлар ташриф буюришди.

Tecno

Жумладан, Ўзбекистон панкратион ва грепплинг ассоциацияси раиси Ҳожиакбар Ҳакимов ҳам ушбу турнирни бевосита аренадан кузатиб борди ва турнир мобайнида Ўзбекистон яккакураш оламининг ёрқин вакили, ATF Championship промоушени асосчиси Музаффар Раджабовга Ўзбекистон панкратион ва грепплинг ассоциацияси Бухоро, Навои ва Самарқанд вилоятлари бўлимига раҳбарлик вазифасини ишониб топширди.

Албатта, Бухорода нафақат ММА балки кикбоксинг ва қўл жангининг ривожига улкан хисса қўшиб келаётган, Музаффар Раджабов бу ҳудудларда панкратион ва грепплингнинг ҳам жадал суръатларда ривожлантира олишига ишонамиз ва бу борада унга омад тилаймиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!