Мураббий янги жамоасига “Тоттенхэм”нинг тўрт юлдузини чақирди

  • 13 сентябрь, 09:13
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англия Премьер-лигасида юқори ўринлар учун курашишни мақсад қилган “Ноттингем Форест” мавсум бошидаёқ бош мураббийни алмаштирди.

Tecno

“Ўрмончилар” жамоани австралиялик мутахассис Анге Постекоглуга топширди. Бу мураббий ўтган мавсумда “Тоттенхэм”ни Европа Лигаси ғолибига айлантирганди. Бироқ ички чемпионатдаги натижалар паст бўлгани учун “шпорлар” уни барибир истеъфога чиқарганди.

Daily Express нашрининг ёзишича, Постекоглу “Ноттингем Форест”ни “Тоттенхэм”да ўзининг ишончини оқлаган тўрт нафар футболчи ёрдамида кучайтирмоқда. Қизиғи шундаки, бу мураббий “шпорларнинг” бирданига уч ҳимоячиси – Бен Дэвис, Дестини Удоджи ва Раду Дрэгушинни трансфер қилмоқчи.

Бундан ташқари, Постегоглу илгари “Бавария”дан “Тоттенхэм”га ўзи олиб келган ҳужумчи Матис Тель ҳам “ўрмончилар” сафини тўлдиришини  истаяпти.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!