Муҳаммад Салоҳни тўхтатиб бўлмаяпти

  • 4 сентябрь, 2023, 10:36
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

Англия Премьер-лигасининг навбатдаги турида “Ливерпуль” ўз майдонида “Астон Вилла” устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Tecno

Мезбонлар етакчиси Муҳаммад Салоҳ жамоасининг учинчи тўпига муаллифлик қилди. Бу орқали мисрлик футболчи Англия Премьер-лигасида қаторасига ўнта учрашувдан бери самарали ҳаракатларини давом эттирди.

Статистика юритувчи Opta нашри Муҳаммад Салоҳ шахсий рекордини янглаши мумкинлиги ҳақида ёзмоқда.

Африкалик тўпурар 2021 йилнинг августидан декабригача кетма-кет 15 та ўйинда гол ёки ассист муаллифи бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бахромжон Турсунов
04/09/2023 15:02
Омад