
Моуриньо: Январда янги футболчилар керак эмас
"Тоттенхэм" клуби президенти Дэниэл Леви трансферлар учун катта ҳаражатлар қилинмаслигини таъкидлаган эди ва бу борада Жозе Моуриньо ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Мен ҳотиржам ҳолатдаман. Сабаби, барчаси ўзим кутганимдек бўлмоқда.
Мендан Леви катта ҳаражатлар бўлмаслигини айтганлиги мени ҳафа қилдими деб сўрашмоқда. Йўқ. Мен буни билардим, Леви олдиндан менга барчасини айтиб берган ва клубнинг мендан яширадиган сири йўқ эканлиги хурсанд қилади.
Қачонки клублар менга сюрприз тайёрлашса, бу менга ёқмайди. Бу ерда ундай эмас.
Январда 300 млн фунт бўлишини истармидим? Январда янги футболчилар керак эмас," - деди Моуриньо.
Фикрлар