
Австралия афсонаси Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида: Улар гол урса, ўйинга қайтиш қийин бўлади
Австралиялик собиқ футболчи Тим Кэхилл Ўзбекистон терма жамоаси ва ўзбек футболидаги ютуқларни эътироф этди.
- Ўзбекистонда ёшлар футболига жиддий сармоя киритиш ҳаракати кузатилмоқда. Профессионал клуб сифатида фаолият юритиш учун мамлакатда академияларга эга бўлиш мажбурий қилинган.
- Жипслашган ва жуда яхши ташкил қилиган жамоа ва улар сизга жиддий зарар етказиши мумкин. Агар улар гол урса, ўйинга қайтиш жуда қийин бўлади. Улар охиригача курашишади.
Мазкур футболчи Австралия терма жамоасида 2004-2018 йилларда тўп тепган. У "яшил қитъа вакиллари" сафида Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўйнаган.
Фикрлар