 
                Моуриньо: "Уларнинг захирасида ҳатто асосий таркибдагилардан ҳам кучли футболчилар бор эди"
"Бенфика" бош мураббийи Жозе Моуриньо Лондон клубига қарши (0:1) мағлубиятдан кейин ҳакамлик ҳақида фикр билдирди:
— "Челси" ўтиш фазаларида жуда кучли бўлди. Мен захирадан куч қўшиш учун ўзгаришлар қилдим, лекин уларнинг захирасида ҳатто асосий таркибдагилардан ҳам кучли футболчилар бор эди. Танловлари жуда кўп.
— Жоау Педро иккинчи огоҳлантиришни анча олдин ҳам олиши мумкин эди. УЕФА қоидаларга ортиқча қаттиқ ёпишиб олади. Масалан, Истанбулдаги Флорентинонинг майдондан четлатилиши ёки Отаменди билан боғлиқ вазият — барчаси иккинчи сариққа арзир эди. Бу ҳолатлар ўйин тақдирини ўзгартириши мумкин эди.
— Биз мағлубиятдан ранжимиз, аммо тактик ва ментал жиҳатдан ўсишимизга ишонамиз. Илгари уч кун тайёргарликка эга эдик, энди эса тўрт кун бўлади. Кейинги баҳсга янада яхши ҳолатда тайёрланиш имконимиз бор, — деди Моуриньо.



Фикрлар