
Михаил Бирюков Москвада ҳалок бўлди
Россиялик 27 ёшли теннисчи Михаил Бирюков Москва шаҳрида жойлашган хонадонининг ҳаммомида жонсиз ҳолатда топилди.
Михаилнинг айни дамда қандай тарзда вафот этгани ҳақида экспертлар аниқ бир нарса дея олмаяпти. Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича тергов-суриштуру ишлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, М.Бирюков Сингапур шаҳрида ўтган ўсмирлар Олимпиадасининг жуфтлик баҳсларида совриндор бўлган. Теннисчи россиялик бешкураш бўйича тўрт карра жаҳон чемпиони Ирина Киселёвнинг фарзанди.
Фикрлар