Миржалол Қосимов: "Футболни алдаб бўлмайди"

CHERY AUTO

ОКМК – “Шўртан” (0:0) беллашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

Tecno

- Баҳоим каттагина 2! Сабаби, футболни алдаб бўлмайди. Ҳар битта ўйинга жиддий қараш керак. Жадвалга қарамаслик лозим. Эсласанглар, бундан олдинги учрашувларда ҳам шундай “настройсиз” чиқиб, охирги дақиқаларда ўз томонимизга оғдиргандик. Аммо бу гал бундай бўлмади. Футболда биринчи дақиқадан ўйнаш керак.

Буни ҳам яна айрим сабаблари бор. ФИФА кунидаги танаффус бизнинг фойдамизга бўлмади. Қолаверса, ёшларимиз Францияга бориб келди. Ислом Тўхтахўжаев миллий терма жамоада бўлди. Фурсатдан фойдаланиб, миллий терма жамоамизнинг ҳар бир аъзосини, федерациядаги масъулларни табриклайман. Тарихий натижа қилинди. Бу ёғига ҳам омад тилайман.

Биз ўйиннинг иккинчи бўлимида ҳаракат қилдик, вазиятлар яратдик. Аммо унумли фойдалана олмадик. Шунинг учун ҳам футболни алдаб бўлмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Qaxramonjon
15/06/2025 12:58
Чиройли гаплар булибди Миржалол футболист булганида яхши йигит эди лекин уни хозирги айтаётган гаплари факат узи учун футболда алдаб булмайди ёхуд бу бизнесларинг узокка бормай ошна