Минимал ҳисобдаги ғалаба эвазига "Пахтакор" энг яқин таъқибчисидан 4 очкога илгарилаб кетди

CHERY AUTO

Ўзбекистон Суперлигаси 6-турининг қолдирилган ўйини ўтказилди. Унда амалдаги чемпион "Пахтакор" "Андижон" устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Tecno

Беллашув тақдирини 17-дақиқада "шерлар" футболчиси Шерзод Темиров томонидан киритилган гол ҳал этди. Сайфиевнинг қанотдан етказиб берган тўпини Темиров дарвозага тўғирлаб юборди.

Шу тариқа, очколари сонини 26 тага етказиб олган "Пахтакор" энг яқин таъқибчисидан 4 очкога илгарилаб кетди. 13-поғонадаги "Андижон" ҳисобида ҳамон 4 очко мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!