“Реал”да сардорлик кимга топширилди?

CHERY AUTO

“Реал”ни ёзда ёши катта икки футболчи – Лука Модрич ва Лукас Васкес тарк этганидан кейин жамоага янги сардор тайинланди.

Tecno

Аввал, асосий сардор Лука Модрич эди. Васкес унинг ўринбосарларидан бири ҳисобланарди.

AS нашрининг маълум қилишича, “Қироллик клуби”да янги сардор тайинланди. Сардорлик ваколати бутун фаолиятини “Реал”да ўтказиб келаётган 33 ёшли ҳимоячи Дани Карвахал бажарадиган бўлди.

Иккинчи сардор вазифаси уругвайлик ярим ҳимоячи Федерико Вальвердига топширилди. Шунингдек, бу икки ўйинчи ўрнини дарвозабон Тибо Куртуа ва Винисиус Жуниор ҳам бажариши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!