
"Динамо" иккита трансферни эълон қилди
«Динамо» жамоаси мавсумнинг иккинчи қисмига Беларусда пухта тайёргарлик кўриб, ўз таркибини кучайтирмоқда.
Селекция ишларини ҳам олиб боряпти ва келишувларга эришилмоқда. Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, мавсумнинг биринчи даврасини «Пахтакор» сафида ўтказган ҳужумчи Улуғбек Ҳошимов «Динамо»нинг давралар оралиғидаги дастлабки трансферига айланди. 24 ёшли форвард Самарқанд клуби билан расман 1,5 йиллик шартнома имзолади. Ҳошимов «Динамо»нинг Беларусдаги йиғинида иштирок этмоқда.
Бундан ташқари, мавсумнинг 1-даврасини «Сурхон» сафида ўтказган Жаҳонгир Абдусаломов ҳам «Динамо» аъзосига айланганди. 26 ёшли ҳужумчи билан 1,5 йиллик шартнома имзоланди. Жаҳонгир Абдусаломов куни кеча «Динамо»нинг Беларусдаги йиғинига бориб қўшилди ва ҳозирда Вадим Абрамов қўл остида машғулотларга киришган, - дея хабар бермоқда клуб матбуот хизмати.
Фикрлар