
"Милан" "Рома" ҳужумчиси учун курашни давом эттирмоқда
Журналист Жанлука Ди Марционинг маълумотига кўра, "Милан" ҳали ҳам "Рома" ҳужумчиси Артём Довбикни ўз сафларига қўшиб олиш ниятида.
Аввалроқ икки клуб Довбикни Сантьяго Хименесга алмашиш имконини муҳокама қилгани ҳақида хабар берилган эди. Бироқ, мексикалик футболчи жамоасини тарк этишга рози бўлмади.
Шунга қарамай, "россонериликлар" украиналик форвардни турли йўллар билан олишга уринишда давом этади. Хусусан, ижара асосида олиш варианти ҳам кўриб чиқилаётгани айтилмоқда.
"Рома" эса футболчига ўринбосар топса, Довбик билан хайрлашиш эҳтимолини инкор этмаяпти.
Маълумот учун, ўтган мавсум Довбик А Серия доирасида 32 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урган.
Фикрлар