"Милан" "Реал"нинг 3 нафар футболчисини кўзламоқда

  • 20 июнь, 2019, 20:13
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Милан" клуби "Реал" Мадриднинг 3 нафар футболчисига қизиқиб қолди. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра “россонерилар”нинг эътибори Дани Себальос, Мартин Эдегор ҳамда Мариано Диасларга тушган. Улар орасида Себальос асосий трансфер нишони ҳисобланади. “Қироллик клуби” эса уни 50 млн еврога баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Милан” ўтган мавсум А Серияда 5-ўринни эгаллаган эди. Бироқ, УЕФА янги мавсумда уларни Европа лигасида иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум этиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!