"Милан" Рафаэль Леаунинг нархини белгилади
"Football24" нашрининг хабар беришича, "Милан" Рафаэль Леау учун бўладиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр.
Италияликлар гранд футболчи трансферидан 80-85 миллион евро атрофида пул ишлаб олишни режа қилган. Ҳозирда Леаунинг хизматларига "Арсенал" ва "Челси" клублари қизиқмоқда. Вингернинг "россанерилар" билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзида якунига етади.
Португалия футболчининг "Трансфермаркт" порталидаги нархи 70 миллион еврони ташкил қилади.
Маълумот учун, 26 ёшли футболчи жорий мавсум "Милан" сафида 8 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол киритди ва 1 та голли узатмани ўз номига ёздириб қўйди.



Фикрлар