
"Милан" ҳужумчиси фаолиятини АПЛда давом эттиради
"Милан" ҳужумчиси Ноа Окафор АПЛга кўчиб ўтмоқда. Уни "Лидс" ўз таркибига қўшиб олишга яқин турибди. Бу ҳақида Фабрицио Романо маълум қилди.
Швейцариялик футболчини Англия клуби 20 миллион евро эвазига сотиб олади. Окафор билан 4 йиллик шартнома имзоланади, шунингдек, битимни яна бир йилга узайтириш имкони ҳам бор.
25 ёшли страйкерни "Милан" 2023 йилда "Зальцбург"дан харид қилган эди. У ўтган мавсумни ярмини "Наполи"да ўтказди.
Фикрлар