
"Милан" "Барселона" футболчисини сотиб олмоқчи эди, бироқ...
"Милан" Жоау Фелиш трансферидан олдин қайси футболчини жамоага таклиф қилмоқчи бўлгани маълум бўлди. Бу ҳақда журналист Луис Рохо хабар бермоқда.
Манбага кўра, "Милан" "Барселона" ҳужумчиси Ферран Торресни ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўрган. Бироқ, каталонияликлар "россонерилар" билан ҳатто музокарага ҳам киришишни истамаган. Шу сабабли, италия жамоаси асосий эътиборини Жоау Фелишни "Челси"дан ижарага олишга қаратган.
Маълумот учун, жорий мавсумда 24 ёшли Торрес барча мусобақаларда 24 та ўйинда иштирок этиб, 7 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилди ва 3 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Transfermarkt портали Торресни 28 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар