"Милан" 19 ёшли ҳимоячини сотиб олмоқчи
"Милан" 19 ёшли ҳимоячи Давид Одогуни "Вольфсбург"дан ўз сафига қўшиб олмоқчи. Журналист Жанлука Ди Марцио хабарига кўра, трансфер суммаси 7 миллион еврони ташкил этади, яна 3 миллион евро бонус сифатида тўланиши мумкин.
Ўтган мавсумда Одогу Бундеслигада 3 та ўйин ўтказиб, гол ёки ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйишга муваффақ бўлмади.
Шунингдек, Одогу 2023 йилда Германия ёшлар терма жамоаси билан (U17) жаҳон чемпионига айланган эди.



Фикрлар