"Металлург" тожикистонлик футболчиси билан шартномани тўхтатди

  • 9 июль, 2024, 17:50
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Давралар оралиғидаги танаффусда Бекободнинг “Металлург” жамоаси яна бир легионер ўйинчиси билан хайрлашди. Клуб тожикистонлик тажрибали ҳимоячи Даврон Эргашев билан ўзаро келишувга биноан шартномани бекор қилди. Бу ҳақида "Металлург" матбуот хизмати хабар бермоқда.

Tecno

Даврон Эргашев “Металлург”га 2024 йил бошида Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасидан келиб қўшилганди. Ярим мавсум давомида Эргашев “Металлург” либосида Суперлиганинг 9 та учрашувида майдонга чиқди: 7 та ўйинни бошланғич таркибда бошлаган бўлса, 2 та баҳсда захирадан ўйинга туширилди. 662 дақиқалик фаолияти давомида у 1 марта сариқ карточка билан жазоланди. Ўзбекистон кубогининг гуруҳ босқичи баҳсларида эса иккита ўйинни майдонда тўлиқ ўтказди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!