“Металлург” бошлади. Фозил Мусаев ва Иброҳим Иброҳимов сафда

CHERY AUTO

Ўзбекистон кубоги мусобақасида минимал вазифа – гуруҳ босқичи баҳсларидан чиқиш бажарилгач, “Металлург” футболчиларига уч кунлик таътил берилганди. Кеча мураббийлар штаби ҳамда ўйинчилар Бекобод шаҳридаги клуб қароргоҳида жамланишди ва мамлакат чемпионатининг навбатдаги тур ўйинларига тайёргарликни бошлаб юборишди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Tecno

Куннинг биринчи ярмида тренажер залида жисмоний тайёргарлик машқлари бажарилди. Кечки пайт эса “Металлург” марказий стадионида асосий машғулот жараёни ташкиллаштирилди. Футболчиларнинг тўп билан ишлаш, ўйин амалиётини мукаммаллаштириш, стандарт вазиятлар, турли комбинациялар борасида меҳнат қилинди.

Жароҳати боис бир қатор учрашувларни ўтказиб юборган Фозил Мусаев, Иброҳим Иброҳимов сингари футболчилар ҳам умумий машғулотларга қайтишди. Эслатиб ўтамиз, “Металлург” навбатдаги учрашувни 1 май куни Жиззахда “Сўғдиёна” жамоасига қарши ўтказади.

Comments

You must be logged in to commet!