Мессининг ўн йиллик рекорди синди

  • 19 декабрь, 2021, 16:06
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

“Аякс” ярим ҳимоячиси Душан Тадич календар йилда ассистларни амалга ошириш бўйича янги рекордчига айланди. Тажрибали футболчи  бу йил жамоадошларига 37 та голли пас узатди.

Бу борада аввалги рекорд Лионель Мессига тегишли эди. Лео 2011 йилда “Барселона” футболчиларига 36 марта гол уриши учун имконият яратиб берган. Ўша йили Месси “Олтин тўп”ни қўлга киритганди.

Душан Тадич жорий мавсумда Нидерландия чемпионатида 16 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига олтита гол ва 11 та голли пас ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!