Мессининг дўсти уни энг зўрлигини тан олмади

  • 05 Jul 19:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

Лионель Месси билан Аргентина терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган Серхио Агуэро жаҳон футболи тарихидаги энг зўр ҳужумчилар уч нафари номини айтди.

Футбол тарихида энг зўр уч нафар ҳужумчи – Роналдо, Тьерри Анри ва Луис Суарес. Ўринлар тартиби ҳам ҳудди шундай, - деди Серхио Агужро.

Серхио Агуэронинг юлдузлик даври “Манчестер Сити”да бўлган. 2011 йили “шаҳарликлар” сафига қўшилган футболчи беш марталан Англия Премьер-лигаси ва мамлакат кубогида ғолиб чиққан. Шунингдек, уч марта  Англия Суперкубоги ва олти бор Англия лигаси кубогини қўлга киритган.

Агуэро “Манчестер Сити” учун жами 390 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 260 та гол урган ҳамда жамоадошларини 73 марта голли пас билан таъминлаган.

Comments

You must be logged in to commet!