Месси ярим финалдаги ғалабадан фикрлари билан ўртоқлашди

CHERY AUTO

"Интер Майами" футболчиси Лионель Месси Лигалар кубоги ярим финалидаги ғалабадан сўнг журналистлар билан суҳбатлашди.

38 ёшли аргентиналик футболчи дубль қайд этди: 77-дақиқада пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди, 88-дақиқада эса ғалаба тўпини урди. Олдинги икки ўйинни юлдуз ҳужумчи жароҳат туфайли ўтказиб юборганди.

- Бугунги ўйинда иштирок этишни жуда хоҳлагандим. "Лос-Анжелес" билан ўйиндан сўнг ўзимни ноқулай ҳис қилдим, аммо "Орландо Сити"га қарши баҳсга яхши тайёргарлик кўрдим, сабаби бу учрашувнинг қанчалик муҳимлигини ва рақибнинг кучли эканлигини билардим.

Жорий мавсумда бу жамоани икки марта енголмагандик. Биринчи бўлимда тезлигим етишмади, аммо танаффусдан кейин ўзимни енгил ва эркин ҳис қилдим, - дея Мессининг сўзларини келтиради "Inter Miami News Hub".

Финалда "Интер Маями" "Лос-Анжелес" - "Сиэтл Саундерс" учрашуви ғолиби билан тўқнашади.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!