Месси учун бу биринчиси бўлади

  • 13 декабрь, 2021, 19:55
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бугун УЕФАнинг Ньон штаб-квартирасида Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. 

ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси биринчи маротаба "Барселона"дан бошқа жамоа либосида "қаймоқранглилар"га қарши майдонга чиқади. 

Аргентиналик футболчи фаолияти давомида "Реал"га қарши умумий 45 та ўйин ўтказди. Унинг ҳисобида 11 ғалаба, 15 мағлубият ва 11 та дуранг мавжуд. Шунингдек, Лео "қироллик клуби" дарвозасига 26 та гол урган ва 14 маротаба самарали узатма берган. 

Эслатиб ўтамиз, ўйинлар 2022 йилнинг 15-16 ва 22-23 февраль саналарига режалаштирилмоқда. Жавоб учрашувлари эса 8-9 ва 15-16 март кунлари бўлиб ўтади. 

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!