Месси Олимпиадада иштирок этиши мумкин

  • 12 февраль, 2024, 19:58
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Тьяго Альмада Мессининг Олимпиадада иштирок этишидан умид қилмоқда. 

Аргентина U-23 терма жамоаси саралаш турнирида Бразилияни мағлуб этиб, Париж Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритди. 

"Жамоа ва мураббийлар штаби учун жуда хурсандман. Улар бунга лойиқ. Биз бутун турнир давомида яхшироқ эканлигимизни кўрсатдик ва ҳар доим рақибимиздан устун келдик. Олимпиада олдидан имкониятимизни яна ҳам яхшилаб олиш учун имкониятимиз бор. 

Умид қиламанки, Месси Олимпиадада қатнашишга тайёр ва қодир. Агар Лео келса, мен албатта унга албатта сардорлик боғичини бераман", - деди "Атланта Юнайтед" футболчиси.  

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!