Месси марҳум устозини ёд этди (фото)

CHERY AUTO

"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси каталонияликларнинг марҳум устози Тито Виланова хотирасини ёд этди. Аргентиналик форвард ўзининг "Instagram" саҳифаси орқали "Тито абадий" номли баннер олдида Виланованинг ўзи акс этган суратни эълон қилди.

Tecno

rue49ecf7625b

Маълумот учун, Тито 2007 йилда "Барселона Б"да Хосеп Гвардиолага ёрдам берган. 2012/13 йилги мавсумда эса асосий жамоа бош мураббийи сифатида фаолият олиб борган мутахассис 2014 йилнинг 25 апрель куни саратон касаллигидан вафот этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!