Месси: "Икки муҳим учрашувни ўтказиб юборишимдан афсусдаман"

  • 18 Mar 13:27
  • Bilolbek Imomov
  • 3
  • Football
CHERY AUTO

Гап шундаки, Лионель Месси сўнгги кунларда кичик жароҳат олиб. терма жамоасига ёрдам бера олмаслиги ойдинлашди. Ушбу вазиятга футболчининг шахсан ўзи фикрини билдириб ўтди.

"Миллий терма жамоам билан Уругвай ва Бразилияга қарши иккита муҳим ўйинни ўтказиб юборишимдан афсусдаман. Ҳар доимгидек у ерда бўлишни хоҳлардим, лекин сўнгги дақиқада жиддий бўлмаган жароҳат олдим. Шу боис, бир муддат ўйиндан узоқлашишга мажбур бўлдим. Шу сабабдан мен бу мусобақаларда қатнаша олмайман. Бироқ, ҳар доим шу ердан туриб жамоамни қўллаб-қувватлайман" - дея хабар қолдирди аргентиналик юлдуз ўз инстаграм тармоғида. 
 
Маълумот ўрнида, Аргентина 22 март куни Уругвай билан куч синашса, 26 март куни Бразилияга қарши майдонга тушади.

Tecno

Comments

You must be logged in to commet!
&
xoshimov
19/03/2025 23:35
CR7 ikkalasi goatlar
&
xoshimov
19/03/2025 23:34
Oxirgi o'yinlarini otkazayotgani achinarli
&
xoshimov
19/03/2025 23:34
Ronaldo muxlisi sifatida xafa boldim