 
                Месси "Барселона" президенти сайловида иштирок этишга қарор қилди
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Испаниянинг "Барселона" клуби президенти сайловларида иштирок этиш ниятида экани ҳақида "ABC" нашри хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, Месси амалдаги клуб раҳбари Жоан Лапортага қарши кураш олиб боришга қаттиқ бел боғлаган. Сайловлар 15 март ва 15 июн оралиғида бўлиб ўтади.
Тўрт йил аввал Месси сайлов пайтида Лапортани оммавий равишда қўллаб-қувватлаганди. Аммо кейинчалик шартнома узайтирилмагани сабабли уларнинг муносабатлари бузилди ва натижада аргентиналик юлдуз жамоани тарк этиб, ПСЖ сафида фаолиятини давом эттирганди.
Маълумотларга кўра, Лапорта сайловларни апрель ойида ўтказишни хоҳламоқда — бу ҳолат мавсум омадсиз якунланса ҳам танқидлардан қочиш имконини беради.
Шунингдек, Месси агар ғалаба қозониш имконияти юқори бўлган бошқа номзодни топса, сайловда шахсан иштирок этмаслиги ҳам эҳтимол қилинмоқда.



Фикрлар