Месси "Барселона" билан шартномани узайтириши мумкин

  • 28 октябрь, 2020, 15:30
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Барселона" сардори Лионель Месси клуб билан амалдаги шартномасини узайтиради. Бу ҳақда Daily Telegraph нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, Жозеп Бартомеу президентлик лавозимини тарк этганидан сўнг, 33 ёшли аргентиналик футболчи клубда қолиши мумкин.

Мессининг “Барса” билан шартномаси 2021 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади. У ўтган ёз “Манчестер Сити”га ўтиши мумкинлиги ҳақида турли гап-сўзлар тарқалган эди.

Лео жорий мавсум “кўк-анор ранглилар” сафида 6 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!