Месси 2026 йилги Жаҳон чемпионатида қатнашиш бўйича бир қарорга келмаяпти

CHERY AUTO

"Интер Майами"нинг 38 ёшли ҳужумчиси Лионел Месси ҳали 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этиш бўйича якуний қарорга келгани йўқ.

Tecno

"Оле" журналистларининг маълумотига кўра, футбол афсонаси мундиалга боришига ҳеч қандай кафолат бермаяпти. Месси узоқни ўйламаяпти ва ҳозирда бор эътиборини ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида Венесуэлага қарши бўлиб ўтадиган ўйинга қаратган. Рақиблар 5 сентябр куни тўқнаш келишади.

"Лео қачон қарор қабул қилишни лозим топса, шунда қабул қилади", - дея изоҳ беришди футболчини қуршаб олганлар.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланади. 2022 йилги Қатардаги мундиалда улар Францияни пенальтилар сериясида мағлуб этишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!