Месси 100 та зарбадан 98 тасида гол урарди

  • 18 Oct 09:03
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Барселона”да ўйнаган Кевин-Принс Боатенг Лионель Мессининг зарбалари аниқлигидан ҳайратга тушганини айтди. Аргентиналик юлдузнинг машғулотлардаги зарбаларини “Барселона”нинг асосий дарвозабони Марк-Андре тер Штеген қайтара олмаганини эслади.

Tecno

- Месси ҳеч хато қилмасди. Юзта зарбасидан 98 таси дарвоза тўридан жой оларди. Агар гол ура олмаса ёки ўзини ёмон ҳис қилаётган, ё тер Штеген катта машаққат билан зарбани қайтаришни уддалаган бўларди, - деди Боатенг.

Лионель Месси “Барселона”да 2004-2021 йиллар давомида тўп тепган ва клуб тарихида энг кўп гол урган футболчи ҳисобланади.

Кевин-Принс Боатенг эса, каталонияликлар таркибида 2019 йили ўйнаган.

Comments

You must be logged in to commet!