Месси, Неймар ва Суарес яна бир жамоада бирлашиши мумкин
"Интер Майами" Бразилиянинг "Сантос" клуби ҳужумчиси Неймарни ўз таркибига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда "Daily Mail" нашри хабар берди.
Манбага кўра, томонлар ўртасида ҳали музокаралар бошланмаган, бироқ футболчининг вакиллари АҚШда ўтказиладиган Жаҳон чемпионати арафасида бу трансфер тижорий жиҳатдан фойдали бўлишини таъкидлашган. Айни пайтда майамиликлар Месси ва Суарес билан шартномаларни узайтириш устида ишламоқда. Аргентиналик, бразилиялик ва уругвайлик футболчилар 2014–2017 йиллар оралиғида "Барселона" сафида бирга тўп суришган.
Маълумот учун, ушбу трио каталонияликлар таркибида жами 364 та гол урган ва 173 та голли узатма муаллифига айланган.



Фикрлар