Менга “Сити” ҳам, “Барса” ҳам, “Бавария” ҳам керакмас, бошқа клубга ўтаман!

  • 17 Aug 16:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Бавария”ни тарк этиши кутилаётган Кингсли Команга трансфер ойнаси охирида бир қатор янги ва яхши вариантлар чиқмоқда.

Tecno

Мюнхен суперклуби франциялик ўйинчига анча олдин бошқа иш топишни тавсия қилган бўлса-да, ҳужумкор футболчига анчага даъвогар чиқмади.

Лекин сўнгги пайтда 28 ёшли франциялик ўйинчига гранд клублар оғиз солмоқда.

Sky Sport нашрининг маълум қилишича, Кингсли Коман “Бавария”даги қадрдон устози Ханс-Диетр Флик ва “Манчестер Сити”дан бўлган чорловларга рад жавобини берди.

Тажрибали ўйинчи юртига қайтиб, ПСЖ шарафини ҳимоя қилишни маъқул кўрмоқда. Transfermarkt портали Команни 50 миллион еврога баҳолаган. 

Comments

You must be logged in to commet!