Мен "Барса"дан кетмайман!

  • 20 Nov 10:20
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Барселона” плеймейкери Филиппе Коутиньо ўзига “Ньюкасл”дан бўлган таклифни рад этди. “Қарғалар” бразилиялик футболчини январда трансфер қилишни истаётган эди.

Tecno

“Барселона” раҳбарияти ҳам кутилган ўйинни намойиш қила олмаётган, лекин катта маош олаётган Коутиньодан тезроқ қутилиш йўлларини қидирмоқда. Шу боис, улар ярим ҳимоячининг “Ньюкасл”га ўтишига қарши эмас эди.

Филиппе Коутиньо аввал бошқа жамоага ўтишни хоҳлаган эди. Лекин Хави келганидан кейин унга асосий таркиб ўйинчисига айланиш умиди пайдо бўлди. Коутиньо шартнома охиригача “Камп Ноу”да қолишга ва асосий таркиб учун курашишга қарор қилгани айтилмоқда.

29 ёшли ўйинчи жорий мавсумда Испания чемпионатида саккиз марта майдонга тушиб, рақиб дарвозасини бир маротаба ишғол қилди.

Comments

You must be logged in to commet!