Мэддисон "Тоттенхэм" ҳақида ёзилган салбий твитларини ўчириб ташлади

  • 29 Jun 20:25
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Тоттенхэм"нинг янги футболчиси Жеймс Мэддисон эски твитларини ўчириб ташлади.

Tecno

Кеча лондонликлар ярим ҳимоячини 40 миллион фунтга сотиб олганини эълон қилди. Трансфердан бироз олдин Мэддисон "шпорлар" ҳақидаги эски твитларни ўчириб ташлади.

2012 йил 17 ноябрдаги бир постда шундай дейилган: “Мен Гарет Бэйлни жуда ёмон кўраман, маймунни тинчлантириш керак. Уилшер сиз шимпанзедан 10 баравар яхшироқсиз." 

2013 йилнинг 10 март куни инглиз шундай деб ёзган эди: "Умид қиламанки, Луис Суарес бугун "Тоттенҳем"ни йўқ қилиб ташлайди. Менга "шпорлар" ёқмайди! Айниқса, ҳамма гапираётган маймун!”

Бу постлар олиб ташланди ва футболчининг саҳифасида 2015 йил 29 январда чоп этилган “Тоттенхэм” ҳақидаги бошқа пост қолди: “Менинг дўстим Че Адамс “Тоттенхэм”га қарши ўйнайди. Ўз ишингни қил, Че". 




Comments

You must be logged in to commet!